3572

АҚШ Афғонистонга «бомбаларнинг онаси»ни ташлади

Дунё 14 апрель 13:30 311

АҚШ биринчи марта энг кучли ядросиз бомбани жанговар шароитда қўллади: бомба Афғонистондаги «Ислом давлати» террорчилик уюшмаси жангариларига қарши ишлатилди, деб хабар қилди РИА Новости нашрига Пентагон матбуот-хизмати.

«Зарба Нангархар провинциясидаги Ачин туманида берилди. «Ислом давлати» жангарилари ва улар ҳаракатланиш учун фойдаланидиган туннел тизимлари нишонга олинди. GBU-43 (бомбаси) қўлланилди», — деб хабар қилган матбуот-хизмати вакили.

Вакил бомба АҚШ томонидан қўлланилган энг кучли ядросиз қурол бўлганини тасдиқлаган. Пентагон вакилининг сўзларига кўра, бомба МС-130 самолётидан ташланган. Очиқ манбаларда тарқатилаётган хабарларга кўра, бундай бомбанинг оғирлиги 9,5 тоннани ташкил қилади

Бундай бомба ёрдамида ер устида бир неча юз метр масофада жойлашган ҳар қандай иншоот, танк ва аскарларни, ер остида 30 метр чуқурликда қурилган иншоотларни, ғор ва бошқа табиий тўсиқлар ортида яширинган душман кучларини йўқ қилиб юбориш мумкин.

АҚШ Афғонистонда ИД йўқ қилинмагунга қадар ҳужумкор операциялар давом эттирилишини маълум қилган.

Изоҳ билдириш