Boeing компаниясининг хабар беришича, Boeing 737 MAX самолёти 13 апрелда Пьюжет-Саунд (Шимолий Америка соҳилбўйи) устидан биринчи синов парвозини ўтказди ва шу тариқа самолётнинг синов парвозлари дастури жадвал бўйича ўтмоқда.
Самолётнинг парвози маҳаллий вақт билан 13 апрель соат 10:52да бошланди ва самолёт компаниянинг Вашингтондаги аэродромига 13:34да қўнди.
Янги Boeing 737 MAX 9 самолёти Boeing 737 MAX самолётлар оиласига киради ҳамда 178 йўловчини ташишга мўлжалланган. Самолёт Boeing 737-900ER моделининг ўрнини эгаллаши керак. Самолётнинг учиш узоқлиги 6,5 минг км ни, крейсер тезлиги 842 км/соатни ташкил қилади. Boeing самолёт 2018 йилдан бошлаб эксплуатацияга киритилишига умид қилмоқда.
Бу оиладаги самолётларга бутун дунё бўйлаб буюртмалар портфели 3,6 минг самолётни ташкил қилади.