3438

Петербург метросидаги теракт қурбонлари сони 15 кишига етди

Дунё 12 апрель 17:03 321

Санкт-Петербург метросида юз берган теракт оқибатида жароҳатланганларнинг яна бири 12 апрелга ўтар кечаси Петербург ҳарбий тиббий академиясида вафот этди. Шу тариқа қурбонлар сони 15 кишига етди. Қурбон бўлган шахснинг исми маълум қилинмаган. Бу ҳақида TJournal хабар берди.

Аввалроқ, шаҳар вице-губернатори Анна Митянинанинг ахборотига таяниб, қурбонлари сони 14 кишига етгани маълум қилганди.

Вице-губернатор жабрланганлардан бирининг касалхонада вафот этганлиги ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Маълум қилинишича, 14-қурбон Гатчина шаҳри фуқароси Сергей Постнов бўлган. У кўп қон йўқотиш натижасида 12 апрель соат 00:35 да (Москва вақти билан) Петербург ҳарбий тиббий академиясида вафот этган.

Изоҳ билдириш