3432

Эронда Маҳмуд Аҳмадинажод яна президентликка курашишни бошлади

Дунё 12 апрель 16:57 325

Эрон давлатини 2005—2013 йиллар оралиғида бошқарган, мамлакат собиқ президент Маҳмуд Аҳмадинажод президентлик сайловларида номзод сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда ISNA агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

12 апрель куни Эрон Ташқи ишлар вазирлигида Аҳмадинажоднинг собиқ икки ўринбосари — Ҳамид Багаи ва Масуд Зарибафан рўйхатдан ўтган. Собиқ президент вазирликка улар билан биргаликда келган ва номзод сифатида рўйхатдан ўтган. Аввалроқ, Аҳмадинажод президентлик мусобақасида иштирок этмаслигини маълум қилган эди.

11 апрель, сешанба куни Эрон Ташқи ишлар вазирлигида 19 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловига номзодларни рўйхатга олиш бошланди. Мамлакат конституциясига кўра, 40 ёшдан кичик бўлмаган, мамлакатнинг туб фуқароси ва ислом ҳамда ислом режимининг фаол тарафдори бўлган исталган шахс президент бўлиши мумкин. Аризалар беш кун давомида қабул қилинади ва ҳозирга қадар 100 дан ортиқ инсон рўйхатдан ўтишга улгурди.

Изоҳ билдириш