3370

АҚШ Давлат котиби Тиллерсон Россияга ташриф буюрди

Дунё 12 апрель 11:57 313

Рекс Тиллерсон сешанба кундан бошлаб АҚШ Давлат котиби сифатида Россияга илк ташрифини бошламоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Хабарда таъкидланишича, сешанба куни расман шартномалар тузилиши режалаштирилмаган. «Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув чоршанба, 12 апрел куни бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.

Аксарият кузатувчилар билдирган фикрларга кўра, музокараларнинг асосий мавзуси Сурия бўлади: Идлиб яқинидаги «кимёвий қурол» можароси, ҳамда бунинг ортидан АҚШ томонидан Шайрат авиабазаси бўйича амалга оширилган ракета зарбаси.

Хабарда таъкидланишича, Тиллерсон Москвага Италиядан учиб келган. Куни кеча Италиянинг Лукка шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Дамашқни қўллаб-қувватлаш мақсадида Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш масаласи муҳокама қилинган.

Аммо «катта еттилик» раҳбарлари бу ишни амалга оширишга жазм этмадилар. Россия эса ушбу музокаралар сермаҳсул ўтишига умид билдирмоқда.

Изоҳ билдириш