3358

Трамп Корея яриморолига қуролланган кемалар «армада»сини юборганини маълум қилди

Дунё 12 апрель 11:09 281

АҚШ президенти Дональд Трамп Корея яриморолига кемалар «армада»сини юборганини маълум қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

«Биз армадаларни юборяпмиз. Жуда қудратли армадани», — деб таъкидлаган Трамп Fox Businessга берган интервьюсида. «Бизнинг сувости кемаларимиз бор. Жуда қудратли. Авианосецлардан (авианосец — самолётлар учиши ва қўниши учун мосланган ҳарбий кема, таҳр.) ҳам қудратлироқ. Сизга фақат шуни айтишим мумкин», — деб қўшимча қилган АҚШ президенти.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳақида тўхталар экан, Трамп у «нотўғри иш қилаётганини» айтган. Ким Чен Ин руҳан соғломми, деган саволга жавобан АҚШ президенти буни билмаслигини, КХДР етакчиси билан шахсан танишмаслигини айтган.

Шимолий Корея АҚШга ядровий зарба бериши ҳақида навбатдаги бор таҳдид қилгач, АҚШ Корея яриморолига авианосец «Карл Винсон» бошчилигида қуролланган авианосец кемалар гуруҳини юборгани маълум қилинмоқда. Ренхап агентлигига кўра, авианосец бортида 70га яқин ҳарбий самолёт ва вертолётлар, шу жумладан, 24та F/A-18, 10 қирувчи-бомбардимон самолётлар, 10га кемаларга қарши S-3A самолётлари, олтита кемаларга қарши тактик SH-3H вертолётлар, тўртта EA-6B радиоэлектрон разведка-самолётлари, тўртта узоқ масофадаги радиолокацияни аниқловчи самолётлар бор.

1950-1953 йиллардаги Корея уруши расман тугалланмаган, сабаби, БМТ байроғи остида уруш қилган КХДР ва АҚШ ўртасида шунчаки ярашув тўғрисида келишув имзоланган. Пхеньяннинг тинчлик шартномасини имзолаш тўғрисидаги таклифларини эса АҚШ ҳатто муҳокама қилишдан воз кечган. Ҳозирга қадар Қўшма Штатлар  «Шимолдан бўладиган таҳдидларга» қарши туриш баҳонасида ўзининг 28 минг ҳарбий аскарларини Жанубий Кореяда сақлаб келмоқда. Шимолий Корея эса АҚШ томонидан бўладиган таҳдидларга жавобан бот-бот баллистик ракеталарни ишлаб чиқиб, синовдан ўтказмоқда. Пхеньян БМТ ХК томонидан қўйилган таъқиқларга парво ҳам қилгани йўқ.

Изоҳ билдириш