3339

БААнинг беш фуқароси кўча пойгаларида қатнашгани учун фаррошлик қилади

Дунё 12 апрель 10:24 319

БААнинг Абу-Даби суди қимматбаҳо спорт машиналарида кўча пойгаларида қатнашгани учун мамлакатнинг беш фуқароси ва Форс кўрфазидаги бошқа бир давлатнинг яна бир фуқаросини жамоат ишларига ҳукм қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахслар йўллардаги масъулиятсиз хулқи учун жазо сифатида жамиятга фойда келтиришлари керак», — дея қайд этди прокуратура вакили.

Пойга машиналари ишқибозлари БААдаги энг қора иш билан шуғулланади — кўчаларни тозалаб, АЁҚШларда машиналарни бензин қуяди.

Уларнинг жазо муддати бир ойдан уч ойгача давом этади, энг узоқ муддатли жазо болалар майдончаси яқинида катта тезликда машина ҳайдаган ҳайдовчига «насиб этган».

Изоҳ билдириш