3295

Эрдўған: Туркия Сурияни террорчиларга топшириб қўймайди

Дунё 12 апрель 8:40 249

Турк халқи Талл-Абяд, Жараблус, Расулайн, Хасеке, Раққада яшовчи суриялик қардошларини ўзи билан тенг кўради. Шу боис Туркия бу ҳудудларни террорчилар қўлига топшириб қўймайди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Шонлиурфа провинциясида сўзлаган нутқида шундай баёнот билан чиқди. «Анадолу» нашри шу ҳақида хабар берди.

«Биз ҳеч бир террорчи ташкилотнинг Туркия чегараларида ўз байроғини осишига йўл қўймаймиз», – дея таъкидлади Эрдўған.

Президент «Фрот қалқони» операцияси давомида Туркия ҳарбий кучларининг 67 нафар хизматчиси ҳамда Сурия озодлик армиясининг 500 дан зиёд ҳарбийси ҳалок бўлганини маълум қилди.

Изоҳ билдириш