3263

ФСБ раҳбари: Террорчиларнинг асосий қисми меҳнат мигрантлари қаторида келган

Дунё 11 апрель 16:17 331

Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) раҳбари Александр Бортников Антитеррор қўмита мажлисда Россияга кириб келаётган террорчиларнинг асосий қисми меҳнат мигрантлари орасида эканлигини таъкидлади.

“Бизнинг ихтиёримизда бўлган маълумотларга кўра, террорчи гуруҳларнинг асосий қисмини меҳнат мигрантлари қаторида кириб келаётган МДҲ фуқаролари ташкил қилмоқда”, — деди  Александр Бортников.

ФСб раҳбари айтишига қараганда мигрантлар орасида террорчиларни ёллаш фаолияти кенг йўлга қўйилган. Олинган маълумотларга кўра, ИШИД тарафдорлари Россияда бир неча терактлар уюштиришга тайёргарлик кўрган.

Бортников, шунингдек, Россия чегараларида ва кириш-чиқишни назорат қилиш пунктларида қўшимча хавфсизлик чоралари кераклигини таъкидлади.

ФСБ раҳбари миграция соҳасида ишлаётган амалдорларнинг ва мигрантлар меҳнатидан фойдаланаётган бизнес вакилларининг жавобгарлигини оширувчи чоралар қабул қилишга чақирди.

Изоҳ билдириш