3253

Хитойда юк машинаси ағдарилиб кетди, қурбонлар бор

Дунё 11 апрель 15:20 372

Хитойнинг Чунцин шаҳрида қишлоқ хўжалиги ишларида фойдаланиладиган юк машинаси ағдарилиб кетди. Ҳодиса натижасида етти киши қурбон бўлган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Юк автомобилида ҳайдовчи билан бирга 12 киши бўлган. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна беш киши олинган жароҳат сабабли касалхонада вафот этган. Беш киши жароҳатланган, уларнинг ҳолати барқарор, деб баҳоланмоқда.

Ҳалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса транспорт воситасининг бошқарувидаги хато сабабли юзага келган.

Изоҳ билдириш