3227

Туркияда кучли портлаш содир бўлди (+видео)

Дунё 11 апрель 13:55 559

Бугун, 11 апрель куни Туркиянинг Диёрбакир шаҳридаги полиция маҳкамаси биносида кучли портлаш рўй берди. Бағлар туманида юз берган портлаш оқибатида бир неча киши жароҳатланган. Бу ҳақда “Dogan” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Воқеа жойига полиция ва тез ёрдам хизмати вакиллари етиб келган. Ҳозирча воқеа ҳақида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаяпти. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Айтиш керакки, Диёрбакир провинциясида Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси фаол ҳаракат қилади. Мазкур партия ҳаракатларига қарши мамлакатда бир неча марта антитеррор операциялари ўтказилган.

Изоҳ билдириш