3223

Дунёда ўлим жазолари сони камайди

Дунё 11 апрель 13:50 334

2016 йилда дунё бўйича ўлим жазолари сони аввалги йилга нисбатан 37 фоизга камайди, дея маълум қилди Amnesty International ташкилоти.

Ўтган йили 1032 марта ўлим жазоси ижро этилган, 2015 йилда эса бу рақам 1634 эди. Ўлим жазолари сони камайишида Эрон ва Покистоннинг улуши катта.

Ҳисоб-китоблар асносида Хитойдаги ўлим жазолари эътиборга олинмади, чунки бу мамлакат бўйича аниқ маълумотлар йўқ. Хитойда қатл этилганлар сони бутун дунёда ўлим жазосига тортилган сонидан кўпроқ экани тахмин этилади.

АҚШ 2006 йилдан бери илк бор ўлим жазоси энг кўп берилган мамлакатлар бешталигига кирмади. Ҳозирда ушбу бешталикдан қуйидаги мамлакатлар ўрин олган: Хитой, Эрон (567 та ўлим жазоси), Саудия Арабистони (154), Ироқ (88) ва Покистон (87).

Ўлим жазоси дунёнинг 104 мамлакатида бекор қилинган. 1997 йилда бундай мамлакатлар сони 64 эди.

Изоҳ билдириш