Мексика пойтахти Мехико шаҳрида барпо этилаётган автомобиль тураргоҳи қулаши оқибатида камида 6 киши ҳаёдан кўз юмган, яна 20 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги ўт ўчириш хизматларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Агентликнинг маълумотларига кўра, ҳодиса Мехико шаҳри ғарбида юз берган. Ўт ўчириш хизмати раҳбари Рауль Эскивелнинг баёнот беришича, қулаган бино вайроналари остида одамлар қолган бўлиши мумкин.