3170

Жанубий Қозоғистонда 350 нафар ўсмир қизларнинг ҳомиладор эканлиги аниқланди

Дунё 11 апрель 10:32 440

Жанубий Қозоғистонда 350 нафар ўсмир қиз ҳомиладорлик бўйича рўйхатда туради. Бу ҳақида мамлакат президенти ҳузуридаги Аёллар ва оила демографияси сиёсати бўйича миллий комиссия аъзоси Бексултон Туткушевнинг маълумоти асосида «Власть» нашри хабар беради.

Туткушев вояга етмаганлар ўртасидаги муаммолар оиладан келиб чиқишини таъкидлади. У ота-оналарга болаларини эътиборли бўлиб кузатишни, уларга тарбия беришни ва кўпроқ суҳбатлашиб туришни тавсия қилди.

Қозоғистонда 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар орасида барвақт ҳомиладор бўлиш, туғиш ва абортлар сони кўпайганлиги қайд этилмоқда.

Изоҳ билдириш