31026

Мун Чже Ин КХДР расмий раҳбари Ким Ён Нам билан учрашади

Дунё 5 февраль 12:02 330

Жанубий Корея етакчиси Мун Чже Ин КХДР расмий раҳбари Ким Ён Нам билан учрашади, деб хабар қилди РИА Новости.

«Жанубий Корея раҳбари Мун Чже Ин Пхенчханда бўлиб ўтадиган Олимпиада очилиш маросимига ташриф буюрадиган КХДР расмий раҳбари Ким Ён Нам билан тор доирада суҳбат қуриши муҳокама қилинмоқда», — деб хабар қилган жанубий корея Korea Times нашри президент маъмуриятига таянган ҳолда.Жанубий Корея маъмурияти вакили Ким Ий Гём шимолий корея делегациясининг кутилаётган ташрифини Пхеньяннинг жанубий қўшни билан муносабатларни яхшилашга доир иродаси намойиши сифатида баҳолади.

Шу билан бирга маъмурият вакиллари КХДР билан юқори алоқадаги музокаларга тайёрлигини қайд этиб ўтишган.

Илгарироқ Шимолий Корея Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида ўтказиладиган Олимпиадага мамлакат делегацияси парламент раиси, мамлакатнинг расмий раҳбари Ким Ён Нам раҳбарлиги остида боришини расман тасдиқлаган эди. Конституция бўйича КИМ Ён Нам КХДР раҳбари лавозимини эгаллайди, мамлакат етакчиси Ким Чен Ин эса Шимолий Кореянинг олий раҳбари ҳисобланади.Пхенчхандаги Олимпиада ўйинлари 9-25 феврал саналарида бўлиб ўтади. Унда Шимолий Кореядан спортчилар иштирок этади.

Изоҳ билдириш