3102

АҚШ ҳарбий кемалари Шимолий Корея яқинига жўнатилди

Дунё 10 апрель 16:57 337

Reuters ​ агентлигининг маълумотларига кўра, АҚШ армиясининг бир қанча ҳарбий кемалардан иборат бўлинмаси Корея яримороли сари йўлга чиқди.

Шимолий Кореянинг АҚШга нисбатан таҳдидлари ошиб бораётган бир пайтда АҚШнинг ҳужумкор ҳарбий кемалари ва авиаташувчиларидан иборат гуруҳ Тинч океанинг ғарбий қисмига – Корея қирғоқлари яқинига жўнатилгани ҳақида Пентагон расмийлари баёнот берган.

“Карл Винсон” номли ҳарбий кемалар карвони Цингапурдан Корея сари йўлга отланган. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари учинчи флоти тарқатган хабарда ҳарбий гуруҳ шимол томон йўлга чиққани айтилган, аммо аниқ манзил ҳақида маълумот берилмаган.

Сўнгги вақтарда Шимолий Корея баллистик ракеталар синовини кўпайтирган. Ким Жонг Ин ҳукумати 15 апрел – КХДР асосчиси Ким Ил Сонг таввалудининг 105 йиллиги муносабати билан қитъалараро баллистик ракета синови ҳақида эълон қилган. Мазкур сана Шимолий Кореяда ҳар йили «Қуёш куни» сифатида нишонланади.

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон эса жума куни Сурия ҳарбий базасига амалга оширилган ракета зарбаси Шимолий Корея учун огоҳлантириш деб атаган. АҚШ президенти Доналд Трамп эса аввалроқ берган баёнотида АҚШ Хитойнинг ёрдамисиз ҳам КХДРнинг «танобини тортиб қўйиши» мумкинлигини айтган эди.

Изоҳ билдириш