3052

Хитойлик аёл қасд олиш мақсадида 9 та автомобилни ёқиб юборди

Дунё 10 апрель 14:11 285

Хитойнинг Цзилинь провинцияси, Чанчунь шаҳрида яшовчи аёл итини машина уриб юбориб ўлганидан сўнг камида 9 та автомбилни ёқиб юборди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Шаҳарда туркум ўт қўйишлар 31 мартга ўтар кечаси рўй берди. Полиция ёнидан 2 та ёндиргич топилган аёлни қўлга олишга муваффақ бўлди.

Маҳаллий полиция вакили Ван Янга кўра, гумонланувчи аёл ўз қилмишини «ити ўзи яшаётган ҳудудда оқ рангли машина томонидан уриб юборилгани» билан изоҳлади.

ОАВда чоп этилган фотоларда ёниб битган автомобилларнинг барчаси оқ рангда эканлигини кўриш мумкин.

Изоҳ билдириш