3049

БМТ биноси рўпарасида Шарқ алломаларига ҳайкал ўрнатилди

Дунё 10 апрель 14:03 337

Венадаги БМТ биноси рўпарасида тўрт нафар буюк олимлар — шарқ вакилларига ҳайкал ўрнатилди. Улар Абу Али ибн Сино (Авиценна), Умар Ҳайём, Абу Райҳон Беруний ва Закарий ар-Розийлар. Бу ҳақда БМТнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги хабарлар хизматида маълум қилинган.

Монумент шарқ услубида ишланган. Тарих давомида улар дунёдаги илм-фан ривожида муҳим роль ўйнадилар, улардан айримлари турли илмларда ҳақиқий инқилобни юзага келтирдилар, ва бу билан ўз номларини инсоният тарихида абадийлаштирдилар, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Умар Ҳайём  — буюк файласуф, математик, фалакшунос, шоир сифатида довруқ қозонган. Ибн Сино — буюк табиб, шоир, файласуф, математик бўлган. Абу Райҳон Беруний — олим, математик, мунажжим, фалакшунос, мунажжим, антрополог, ҳиндшунос ва тарихчи сифатида ном қозонган.

Закариё ар-Розий — шифокор, файласуф ва кимёгар, алкогол ва сулфат кислотасини кашф қилган олим.

БМТга ушбу олимларнинг  ҳайкаллари Эрон ҳукумати томонидан совға қилинган.

Изоҳ билдириш