3028

Пекин ҳукумати айғоқчиларни фош этганларга 72 минг доллар пул мукофоти ваъда қилмоқда

Дунё 10 апрель 12:22 330

«Тасс» нашрининг хабарига кўра, Пекин маъмурияти чет эллик махсус хизмат жосусларини аниқлаш борасида янги дастурни амалиётга татбиқ этишни бошлади. Унга кўра, хорижий айғоқчилар ва разведка хизматлари ходимларининг фаолиятини фош этишга ёрдам берувчи маълумотларни тақдим этган фуқароларга 500 минг юань (72,4 минг доллар) пул мукофоти берилади.

Бошқарма 10 апрель куни «Жосуслик фаолиятини фош этганлик учун фуқароларни моддий рағбатлантириш дастури»ни эълон қилди.

Шаҳар жамоат хавфсизлиги бошқармаси баёнотида айтилишича, хорижий разведка хизматлари, жосуслар ва «бошқа душман кучлар» хорижий давлатлар билан алоқаларнинг кенгайишидан, мамлакатга келувчи ва ундан чиқувчилар сонининг ортишидан фойдаланган ҳолда «сиёсий норозилик, айирмачилик фаолияти, исёнга чорловлар ва бошқа турдаги тартибсизликларга чақириқлар»ни амалга оширишмоқда.

12 моддадан иборат ҳужжатда хабарларнинг муҳимлигига кўра белгиланган нархлар жадвали ҳам келтирилган. Жосуслар фаолиятини сезган фуқаролар улар ҳақида телефон орқали, мактуб юбориш ёки давлат хавфсизлиги бошқармасига расман келиш билан маълум қилишлари мумкин бўлади.

Изоҳ билдириш