2715

Путин: АҚШнинг Суриядаги ҳужумини – босқинчилик деб баҳолади

Дунё 7 апрель 11:47 314

Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг Суриядаги ҳужумини сохта баҳоналар билан халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид равишда суверен давлатга нисбатан босқинчилик, деб баҳолайди. Бу ҳақида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Унинг айтишича, Сурия кимёвий қурол захирасига эга эмас.

“Сурия қуролли кучларининг барча кимёвий қурол захираси йўқ қилингани БМТнинг Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган”, – деди Песков.

“Путиннинг фикрига кўра, террорчилар томонидан кимёвий қурол ишлатилиши ҳолатларининг эътиборсиз қолдирилиши вазиятни янада оғирлаштиради”, – деди президентнинг матбуот котиби.

Бундан ташқари, Путин АҚШнинг Сурияга ҳужумини жаҳон ҳамжамияти эътиборини Ироқда тинч аҳоли вакиллари ўртасидаги кўп сонли қурбонлардан бошқа томонга тортишга уриниш, деб ҳисоблайди.

Изоҳ билдириш