2580

Атамбаев Россияга давлат ташрифи билан келади

Дунё 6 апрель 11:38 298

Давлат ташрифи – бу расмий ташрифларнинг энг олий тури бўлиб, давлат раҳбари томонидан президентлик даврида фақат бир марта амалга оширилиши мумкин.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Россияга давлат ташрифи тайёрланмоқда, деди Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдылдаев  Сергей Лавров билан бўлган учрашувда.

Айни дамда Абдылдаев Россия  ва Қирғизистон орасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган ишчи ташриф билан Москвага келган.

“Муносабатларнинг 25 йиллиги бир қатор муҳим тадбирлар билан нишонланади. Бир неча делегациялар ва Қирғизистон президентининг Россияга давлат ташрифи ҳам режалаштирилган”, — деди министр.

Унинг сўзларига кўра, ўтган 25 йил икки мамлакат учун ҳам осон бўлмади, уларнинг муносабатлари – вақт текширувидан ўтди. Давлат ташрифи – бу расмий ташрифларнинг энг олий тури бўлиб, у икки томонлама муносабатларнинг юқори сиёсий даражасини билдиради. Давлат ташрифи мамлакат раҳбари томонидан президентлик даврида фақат бир марта амалга оширилиши мумкин.

Халқаро ҳамжамиятда қабул қилинган ва дипломатик протокол билан белгиланган эҳтиромлар жиҳатидан – давлат ташрифи энг олий ўрин эгаллайди.

Изоҳ билдириш