22916

Таълим вазирлигининг ёлғончи ходимлари қўлга олинди

Жамият 6 ноябрь 13:23 1 686

Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизматининг хабар қилишича, Учтепа туманида истиқомат қилувчи фуқарога 6000 доллар эвазига Фармацевтика институтига киритиб қўйишни таклиф этган аввал судланган фуқаро Давиров Эркин Омонович ва унинг шериги қўлга олинган.

Бир қизнинг институтга кира олмаганидан хабар топгач, шериги Отажонов Жамолиддин Ражабович билан биргаликда мазкур ҳолатдан фойдаланиб, қиздан 6000 доллар миқдорида пул маблағларини олади ва ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Жиноятчилар қизга ўзларини Олий таълим вазирлиги ходимлари сифатида таништирган. Таъкидланишича, мазкур фирибгарлик 2015 йилнинг декабрь ойида содир этилган.

Ҳозирги вақтда жиноятчилар ҳибсга олинган ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан (Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш) жиноий иш қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИБ агарда мазкур шахслардан жабр кўрган фуқаролар бўлса 102 рақамига мурожаат қилишларини сўрамоқда.

Изоҳ билдириш