22884

Санкт-Петербургдаги ЙТҲда 6 нафар ўзбекистонлик жабрланди

Жамият 6 ноябрь 11:55 444

Ўтган тунда, Санкт-Петербургда Мерседес микроавтобуси ва BMW автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар қилмоқда ижтимоий тармоқлардаги «ДТП и ЧП. Санкт-Петербург» гуруҳи аъзолари.

Хабарда айтилишига кўра, ЙТҲ Большой Сампсониевский шоҳ кўчаси ва Кантемировская кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Гувоҳлар кўрсатмаларига кўра, BMW X6 ҳайдовчиси, аёл киши, ҳаракат устуворлик ҳуқуқига эга бўлган, Merсedes микроавтобусини ўтказиб юбормасдан, унинг ён қисмига бориб урилган. Оқбатда микроавтобус ағдарилиб тушган.

“BMW қизил чироқда катта тезлик билан ҳаракатланаётган эди! Одамларга тўла автобус!” – деб ёзган Екатерина исмли фойдаланувчи ижтимоий тармоқда.

ЙТҲ содир бўлган жойга тез ёрдам машиналари ва иккита реанимация автомобили етиб келган. ЙТҲ оқибатида олти киши жароҳатланди. Уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган деб хабар қилмоқда «Петербург» телеканали.

Изоҳ билдириш