2287

Нью-Йорк метросида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Дунё 4 апрель 10:47 298

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри мэрияси шаҳар метроси хавфсизлигини таъминлаш учун кўпроқ захиралар ажратади. Бу ҳақдаги қарор Санкт Петербург метросида теракт содир этилгандан кейин қабул қилинди.

«Нью-Йорк аҳолиси шаҳар раҳбарияти АҚШдаги энг кучли аксилтеррорчилик захираларига эга эканлигига ишончи комил бўлиши мумкин. Ҳозир биз метродаги хавфсизликни таъминлаш учун катта куч ва эътиборни мужассамлаштирганмиз», деб айтди матбуот-анжуманда шаҳар мэри Билл де Блазио.

У кўча ва транспортда ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўқотар қурол ва хизмат итлари билан қуролланган ходимларидан иборат патруллар пайдо бўлишидан огоҳлантирди. У шу сабабли шаҳар аҳолисидан асабийлашмасликни илтимос қилди.

Нью-Йорк полиция бошқармаси бошлиғи Жеймс О’Нил «дунёдаги содир этилган охирги ҳужумлар терактлар содир этилиши фақатгина вақт масаласи эканлигини яна бир бор исботлаганини» айтди. «Шунинг учун ҳуқуқ-тартибот идоралари исталган воқеалар ривожига ҳамиша тайёр туришлари лозим», деб таъкидлаб ўтган О’Нил, – деб ёзмоқда «КОМСОМОЛЬСКАЯ ПРАВДА» нашри.

Изоҳ билдириш