22623

Ўз ватандошларини Туркияда пулламоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Жамият 2 ноябрь 14:27 1 206

Одам савдоси жинояти фош этилди. 2017 йил 29 октябрь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан, 1986 йилда туғилган фуқаро Хамрабаева Дилдора Исроиловна, бир неча нафар аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишлик учун Туркия давлатига юбормоқчи бўлганлиги аниқланиб, жиноятчини қўлга олиш борасида тезкор тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

Шу куни соат 17:00ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Д.И.Хамрабаева Тошкент вилояти, Тошкент туманида жойлашган “Қоплонбек” ЙПҲ масканида, фуқаролар У.О.Муминова, Н.К.Мансурова, Л.И.Турсунова ва Р.А.Иброхимоваларни фоҳиша сифатида ишлатиш мақсадида Қозоғистон Республикаси орқали Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига юбормоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б,е” бандлари (одам савдоси, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, икки ёки ундан ортиқ шахсларни улардан фойдаланиш мақсадида ёллаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Жиноятнинг оғирлилик даражасини инобатга олган ҳолда Д.И.Хамрабаевага нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланмоқда.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, Д.И.Хамрабаеванинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳ билдириш