2260

Путин теракт қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирди

Дунё 3 апрель 18:40 316

Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлган теракт қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирди.

«Учрашув бошида теракт қурбонлари оила аъзоларига чин дилдан ҳамдардлик билдирмоқчиман. Мен махсус хизмат ходимлари билан гаплашдим. Ҳуқуқни сақлаш органлари аллақачон ишга киришган. Шаҳар ҳокимияти эса, жабрланганлар оилаларига ёрдам бериш учун қўлидан келган барча ишни қилади», — деди Россия президенти.

«Портлаш сабаблари ҳақида гапиришга ҳали эрта. Ҳаммасини қидирув тергов ишлари кўрсатади. Биз ҳар доим воқеанинг барча сабаларини ўрганамиз. Маиший, криминал ва бошқа», — деб қўшимча қилди Путин.

Изоҳ билдириш