2249

​Дубай шаҳзодаси қумга тиқилиб қолган юк машинасига ёрдам берди (+Видео)

Дунё 3 апрель 15:37 348

Шаҳзода ўзининг Mercedes-Benz автомобили ва трактор билан қумга ботиб қолган юк машинасининг чиқишига ёрдам берди, деб хабар берди «Tjournal.ru» нашри.

Дубай амирининг ўғли ва тахт вориси бўлган шаҳзода Ҳамдан ибн Муҳаммад ал-Мақтум қумга ботиб қолган юк машинасининг ҳайдовчисига ёрдам берди. Бунга араб ОАВлари эътибор қаратди.

Шаҳзода трос ёрдамида қумга ботган юк машинасини ўзининг Mercedes-Benz автомобили ва тракторга боғлади. Ип бир неча марта узилиб кетди, аммо шунга қарамай, юк машинаси қумдан чиқарилди.

Шаҳзода Ҳамдан ибн Муҳаммад ал-Мақтум шайх Муҳаммад ибн Рашид ал-Мақтумнинг иккинчи ўғли бўлиб, хайрия ишлари билан шуғулланиб келади. Шаҳзоданинг Инстраграм саҳифасини беш миллиондан ортиқ фойдаланувчи кузатиб боради. Ижтимоий тармоқларда уни “Минг бир кеча”даги Оловиддинга қиёслашади.

Изоҳ билдириш