22381

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўлов ошди

Жамият 31 октябрь 9:39 1 565

Ички ишлар вазирининг (рўйхат рақами 2303-1, 16.10.2017йил) буйруғи билан Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларининг баъзилари ўзгартирилди ва тўлдирилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомототранспорт воситасинининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналари тасдиқланди. Амалдаги ҳужжатларни алмаштириш 2020 йилга қадар босқичма-босқич амалга оширилади.   Ўзгарган ва қўшимча ставкаларнинг солиштирма жадвалини тақдим этамиз.


Изоҳ билдириш