22194

Тошкентда бир гуруҳ шахслар бировга тегишли 4 та квартирани пуллаб юборди

Жамият 27 октябрь 17:24 545

Жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи Азизхон Тураев (1988 йилда туғилган), Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Шерзоджон Мусурмонов (1988 йилда туғилган) ва Учтепа туманида яшовчи Бахриддин Зайнитдинов (1985 йилда туғилган) 2017 йил апрель ойларида Юнусобод туманида жойлашган “VEK” МЧЖнинг фаолиятини кенгайтириш мақсадида ўзларига яқин бўлган шахсларнинг кўчмас мулкларини сотмоқчи эканликларидан хабардор бўлиб, банкдан кредит эвазига кўчмас мулкларни сотиб олишларини маълум қилганлар.

Маълум бир вақтдан сўнг улар кредит масаласи ҳал бўлганини, ишончли бўлиши учун жамиятга тегишли бўлган 4 дона квартирани вақтинчалик банк ходимига расмийлаштириб туриш лозимлигини, квартиралар пулини ҳам олинадиган кредит ҳисобидан тўлаб беришларини маълум қилиб, алдаганлар.

Шундан сўнг А.Тўраев, Ш.Мусурмонов, Б.Зайнитдинов ва бошқалар Юнусобод туманидаги 4 та хонадонни 140.000 АҚШ долларига нақд пулга сотиб юбориб, бу пулларни ўзлаштириб юборганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан ЎзР ЖКнинг 168-моддаси, 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ билдириш