22115

Видео: Тошкент вилоятида ёш валютафурушлар қўлга олинди

Жамият 27 октябрь 13:32 664

Республика Бош прокуратураси қошидаги Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими ходимлари ва Ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир вақтида Янгийўллик ёш валютафурушлар қўлга олинди.

Янгийўллик Достонбек Йўлдошев ва Неъмат Мирҳайдаровлар ҳам ноқонуний валюта айирбошлаш ишларига қўл урдилар. Улар 6200 АҚШ долларини 50 млн сўмдан ортиққа ноқонуний сотаётган вақтда ҳуқуқ посбонлари томонидан уларнинг фаолиятига чек қўйилди.

Бундан ташқари, Зангиота туманида ҳам икки нафар фуқаролар 2000 АҚШ долларини жами 16 млн 300 минг сўмга ноқонуний равишда сотаётган вақтда қўлга олинган. Ушбу ўтказилган тезкор тадбирни қуйидаги видеолавха орқали батафсил кўришингиз мумкин.
 


Изоҳ билдириш