2202

Непалдаги аэропортда қоплон туфайли иш тўхтатилди

Дунё 3 апрель 11:11 303

Непал пойтахти Катманду шаҳридаги халқаро аэропорт қоплон туфайли ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлди. Йиртқич учиш-қўниш йўлагига чиқиб кетган, деб хабар бермоқда Associated Press.

Ҳодиса рўй берган жойга полиция ходимлари, шунингдек йиртқичларни тутувчилар чақирилди. Ярим соатдан сўнг аэропорт иши тикланди, бироқ қоплонни қидириш давом этмоқда.

Таъкидланишича, аэропортнинг шимолий томонида фақатгина ўрмонлар бор.

Изоҳ билдириш