21864

«Абу Сахий» бозоридаги автобусдан 23.312.000 сўм ўғирлаган шахс қўлга олинди

Жамият 25 октябрь 22:31 532

Жорий йилнинг 22 октябрь куни тахминан соат 19:30ларда, муқаддам судланган Лазиз Нарзуллаев ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида ўғриликка қўл урди.

У Чилонзор туманида жойлашган «Абу Сахий» автошоҳбекатида фуқаро Нурмат Бурханов бошқарувида бўлган «Mersedes bens 0202D» русумли автобус қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, мазкур автобуснинг эшигини очиб, унинг ичидан 23.312.000 сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (ўғирлик, яъни анча миқдорда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳ билдириш