2183

Эквадорда президент сайлови натижаларидан сўнг, тартибсизликлар бошланди

Дунё 3 апрель 9:54 266

Эквадор президенти Рафаэль Корреа маълум қилишича, президент сайловлари натижалари эълон қилингач, мамлакатнинг бир нечта ҳудудларида тартибсизликлар бошланган. Бу ҳақда у ўз Twitter’ида ёзди, деб ёзмоқда «ТАСС».

«Афсус! Кито, Эсмеральдас, Ибарра ва Асогесда зўравонлик авж олди. Улар овоз бериш орқали эриша олмаган нарсага зўравонлик билан эришмоқчи», — деб ёзди у.

Айни пайтда Китодаги Миллий сайлов кенгаши биноси яқинида ҳам мухолифат тарафдорларининг, ҳам ҳукмрон альянс учун овоз берганларнинг митинглари бўлиб ўтмоқда.

Аввалроқ Эквадорда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи доирасида овоз бериш якунланган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳукмрон «Мамлакат альянси» сўл блокидан номзод Ленин Морено 51,07 фоиз сайловчиларнинг овозларини тўплаган. Унинг рақиби, ўнг марказчиларнинг CREО ҳаракати вакили, собиқ банкчи Гильермо Лассо овозларнинг 48,93 фоизини йиғган.

Изоҳ билдириш