21738

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан фуқароларнинг ҳаёти, мол-мулкини муҳофаза этиш доимий равишда изчил амалга оширилмоқда.

Жамият 25 октябрь 11:39 447
Кундалик хизмат жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида хизматнинг барча бўлим ва бўлинмалари иш фаолиятини ташкил этишда сифат жиҳатидан янги тартиб ўрнатилди.
Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши ва тирбандликларнинг хосил бўлишига замин яратувчи сабаб ва шарт шароитлар тизимли равишда таҳлил этилиб, шаҳар чорраҳаларида замонавий компьютерлаштирилган йўл ҳаракатини бошқарувчи ва жамоат тартибини сақловчи тизим яратилди (Йўл ҳаракатини бошқариш ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган тизими).
Бу тизим ўзининг ижобий натижаларини натижаларини бермоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг яна бир асоси-бу ҳаракат иштирокчилари орасида тизимли равишда тарғибот-ташвиқот ишларининг олиб борилишидир.
Жумладан, ҳаракат иштирокчиларининг соҳага оид билимларини ошириш, “Йўл ҳаракати қоидалари”га сўзсиз амал қилишларини таъминлаш, юқори даражадаги ҳаракатланиш маданиятини шакллантириш мақсадида шахсий таркиб томонидан доимий равишда барча турдаги ўқув муассасалари, идора ва ташкилотлар, корхона ва уюшмалар ҳамда маҳаллаларда учрашув ва суҳбатлар ўтказилмоқда.
Хизмат фаолияти давомида йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқлари таъминланиши, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати қадрланиши, ходимлар томонидан муомала маданияти ва одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Изоҳ билдириш