21344

​Коммунал тўловлар МИБ ходимларига тўланади, бошқа ширкат вакилларига эмас

Жамият 20 октябрь 20:55 1 357

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси республикамиздаги фуқароларнинг коммунал тўловлар, газ ҳамда электр энергияси учун вужудга келган давлат қарздорлик пулларини аниқлаш ва қарздорлардан тўловларни қабул қилиб олиш каби ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда.

Шунингдек, фуқаролар истиқомат қилиш ҳудудларида коммунал тўловлар учун турар-жойлардан фойдаланиш комиссияси (ЖЭК) ходимлари амалдаги тўловларни талаб қилган ҳолатларда, хонадон эгалари уларга тўловларни тўламаслик лозим.

Эндиликда МИБ ходимлари ташриф буюрган хонадон эгаларига ўз хизмат гувоҳномасини кўрсатганда ҳамда амалда қайд этилган қарздорлик ҳолатлари ҳақидаги маълумотни тақдим қилса, фуқаролар МИБ ходимларига тўловларни амалга оширишлари мумкинлиги ҳақида пайшанба куни бўлиб ўтган брифинг давомида Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси полковник Деҳқонов Б.А. таъкидлаб ўтди.

Изоҳ билдириш