21338

Тошкентда Миллий боғ ҳудудида одам суяклари топилди

Жамият 20 октябрь 20:20 1 374

Тошкентда Миллий боғда қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда ишчилар ерга кўмиб қўйилган одам суяклари топилди. Nuz.uz. интернет нашри бу ҳақида хабар берди.

13 октябр куни Миллий боғда қурилиш ишлари амалга оширилаётганди. Ишчилар томонидан ер қазилаётган пайтда одам скелети топилди.

Ушбу топилма ҳақида ишчилар зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга хабар берди. Энди суд тиббий экспертлар томонидан шахсини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказилади.

Тезкор ходимлар томонидан аниқланган ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.

Изоҳ билдириш