2133

Дубайда Бурдж-Халифа ёнидаги бинода ёнғин содир бўлди

Дунё 2 апрель 12:22 331

Дубай шахридаги дунёдаги энг баланд осмонўпар бино Бурдж-Халифа ёнида қурилаётган кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Бу хақида Gulf News нашри хабар тарқатган.

Ёнғин 60 қаватли Address Residence Fountain Views турар жой мажмуасида  махаллий вақт бўйича тахминан 5.30 да бошланган. Ушбу бино яқинида Dubai Mall тижорат комплекси ва Address Hotel мехмонхонаси жойлашган.

Ёнғиндан жабрланганлар хақида хали маьлумотлар тарқатилмаган.

Изоҳ билдириш