21322

Ишсизлар қандай билим олади

Жамият 20 октябрь 15:14 605

Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2017 йилдаги 824-сон қарори билан Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида 2017–2020 йиллар даврида республика ҳудудларида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини босқичма-босқич ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинган эди.

Ўқиш учун нима керак

Маълумот учун: «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига кўра, меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилиши мумкин, агар:

Касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатлар қабул қилинадиган вақт мобайнида ҳужжат топширган номзодлар сони касб йўналиши бўйича белгиланган қабул квотасидан ошган тақдирда ушбу йўналиш бўйича номзодлар учун кириш имтиҳонлари ўтказилади. Кириш имтиҳонлари тест шаклида ўтказилади, бунда ҳар бир тўғри жавоб учун қуйидагича баллар берилади:

Тест синовлари натижалари бир кун ичида ўқув марказининг эълонлар тахтасига осиб қўйилади ва бир вақтнинг ўзида унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. Тест синовлари натижаларидан норози бўлган номзод апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Бир йўналиш бўйича етарли балларни тўплай олмаган номзод тест синовлари ўтказилмаган ёки қабул квотаси тўлмаган бошқа касбни танлаши мумкин.

Ўқиш қандай ўтади

Ўқув жараёни 40 ҳафта давом этади: ҳар бири 12 ҳафтадан иборат бўлган 2 семестр, ишлаб чиқариш амалиёти – 15 ҳафта ва якуний малака имтиҳони – 1 ҳафта. Ҳар бир машғулот 2 академик соатни ташкил этади (80 дақиқа).

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи ўқув дастурининг таркибий қисми ҳисобланади. Ишлаб чикариш амалиёти 90 кун, ҳафталик юкламаси 36 соат, бир кунлик 6–8 соатдан иборат бўлиб, жами 540 соатни ташкил этади.

Ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини тегишли касб бўйича малака талабларига мувофиқлигини таъминлаш жорий, оралиқ ва якуний назорат шакллари орқали амалга оширилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 17.10.2017 йилда кучга кирди.

Изоҳ билдириш