21296

Ноқулай об-ҳаво натижасида автомобилга зарар етса суғурта компаниялари зарарни тўлаб берадими?

Жамият 20 октябрь 13:41 514

17 октябрь куни кечқурун Тошкентда ва мамлакатнинг бир неча вилоятларида қаттиқ шамол – бўрон пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур бўрон натижасида бир қанча дарахтлар йиқилиб, кўплаб автомобилларга жиддий зарар еткан эди.

Ижтимоий  тармоқларда мазкур зарарлар суғурта компаниялари томонидан тўлаб берилиши мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида саволлар муҳокама этилди. Ушбу саволларга батафсил ойдинлик киритиш мақсадида, ASR.UZ ходими Ўзбекистоннинг машҳур суғурта компанияси билан боғланиб мухокамага сабаб бўлаётган саволларга қуйидагича жавоб олди:

«Ёмон об-ҳаво оқибатлари натижасида зарар кўрган автоуловларга тўловларни тўлаб бериш мажбурий суғурта тизимида кўзда тутилмаган. Бу фақат фуқаролик жавобгарлиги (йўл-транспорт ҳодисаси)ни тўлашни назарда тутади ва ёмон об-ҳаво шароитида автомобилларга етказилган зарар қопланмайди. Агарда ҳайдовчи ихтиёрий суғуртани расмийлаштирган бўлса, ана шу ҳолдагина об-ҳаво шароити натижасида етказилган зарар тўлаб берилади».

Изоҳ билдириш