21205

Йўл ҳаракати ходимлари ҳайдовчиларни хоҳлаган ерида тўхтатиши мумкинми? Тошкент шаҳар ЙҲХ бошқармаси жавоб беради

Жамият 19 октябрь 13:52 2 488

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳайдовчилари орасида ЙҲХ ходимлари ҳар қандай ҳайдовчини дуч келган ҳудудда тўхтатиши мумкинлиги тўғрисидаги мавзу катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Repost.uz мухбирлари Тошкент шаҳар ЙҲХБ билан боғланиб, ЙҲХ ходимлари ҳайдовчиларни қандай ҳолатларда тўхтатиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб олиш мақсадида боғланишди:

«Барча ЙҲХБ ходимлари Тошкент ҳудуди бўйлаб тақсимланган. Тақсимланган ҳудуд майдони баъзи ҳолларда ўзгариб туради, бироқ бу камдан-кам ҳолатларда содир бўлади. Ҳайдовчиларни бесаб ҳеч қачон тўхтатилмайди, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлик ҳолатлари қайд этилгандагина тўхтатилади. Ҳужжатларни текширишга оид рейдлар амалга оширилганда фақатгина тақсимланган ҳудуддагина амалга ошириш мумкин. Фақатгина қоидабузарликлар содир этилгандагина ҳар қандай ҳудудда тўхтатишга ҳақлидирлар».

Изоҳ билдириш