21183

Бўка туманида ота ўз қизини пичоқлаб қўйди

Жамият 19 октябрь 12:46 1 639

Бўка туманида, 2017 йилнинг 15 октябрь куни соат 00.30 ларда, Бўка туманида яшовчи, нафақахўр, 1956 йилда туғилган Холмурод Норалиев (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйида ўзаро жанжаллашиб қизи, шу манзилда яшовчи, уй бекаси, 1980 йилда туғилган Дурдона Маликовани танасининг турли соҳаларига 3 маротаба ош пичоғи билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Холмурод Норалиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Изоҳ билдириш