21030

Боситхонова: Пойтахтдаги кадрлар вилоятларга ўз хоҳишларига кўра юборилган

Жамият 18 октябрь 11:44 667

Соғлиқни сақлаш вазирлиги пойтахтда жойлашган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг мутахассисларини худудларга икки йил ишлашга юборишини эълон қилди. Туманларга бориб ишлашни хоҳловчи мутахассислар учун раҳбарлик лавозими таклиф этилмоқда. Бу ҳақида “Правда Востока” нашри хабар берди.

Бу қандай асосга кўра амалга оширилаётганига соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова тушунтириш берди:

– Вилоятлардаги тиббиёт муассасалари малакали кадрлар билан таъминланиши учун республика тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган мутахассислардан 136 нафари суҳбат асосида танлаб олинди. Улар вилоят тиббиёт масканларига раҳбар сифатида юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 августда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қабул қилинган 8 сонли протоколда уларнинг тўлиқ рўйхати тасдиқланган. Танланган ҳар бир мутахассис ҳудудларда раҳбар лавозимида ишлаш истагини билдирганини таъкидлаб ўтмоқчиман. Улар ўз хоҳишларига кўра юборилган.

Изоҳ билдириш