20983

Иркутскда Ўзбекистон фуқаролари тупроқ остида қолди

Жамият 18 октябрь 8:48 619

Уч нафар Ўзбекистон фуқароси зовурда тупроқ кўчиши оқибатида тупроқ остида қолди, улардан бир нафари қутқариб олинди.

«Захаров кўчаси 14-уй яқинида қазиш ишлари олиб борилаётганида узунлиги ўн метр ва чуқурлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган зовурда тупроқ кўчиши юз берди. Уч нафар ишчи – Ўзбекистон фуқаролари жабрланди», — деб хабар қилди фавқулодда хизматлардаги манба РИА Новостига.

Манбанинг айтишича, бир ишчи қутқариб олинган, яна икки нафари тупроқ остида қолиб кетган. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Изоҳ билдириш