20635

Бемехрлар 10 кунлик гўдакни кўчага ташлаб кетди

Жамият 13 октябрь 14:28 565

11 октябр куни Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 8-сонли уйнинг 49-уйи яқинида номаълум шахс кўп қаватли уйларнинг ҳовлисида 10 кунлик чақалоқни ташлаб воқеа жойини тарк этган. Бу ҳақида пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда ИИББ раҳбари ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тергов-оператив гуруҳи чақирув жойига этиб борган, кўрпага ўралган болани кўрган . Чақалоқ жамоат жойида қолдириб кетилган, унинг ҳаёти хавф остида бўлмаган. Тиббий хизмат ходимлари уни «Болалар уйига» олиб боришди, – дейди Дониёр Тошхўжаев.

Чилонзор туман Ички ишлар бошқармаси боланинг ота-онасини топиш бўйича тергов ва тергов тадбирларини олиб боради.

Изоҳ билдириш