20277

Тошкентда йирик валютафуруш 424 млн сўм билан қўлга тушди (видео)

Жамият 9 октябрь 20:30 2 274

Бош Прокуратура хузуридаги Департамент ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Тошкент хонадонларидан бирида ноқонуний валюта олди-соттиси билан шуғулланиб келаётган шахсни ножўя қилмишлари фош этилди.

Фуқаро Баҳтиёр Тожиев ўзи яшаётган хонадонда ноқонуний валюта олди-соттиси билан шуғулланиш учун махсус “яма” ташкил этиб, мўмай даромад ортиши мақсадида валюта маблағларини айирбошлаш билан шуғулланиб келган.

Ушбу кимса, навбатдаги мижоздан 100 АҚШ долларини 807 минг сўмга сотиб олган вақтда тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Шунингдек, Баҳтиёр Тожиев қонунга ҳилоф равишда валюта айирбошлаш билан шуғулланиши ва хонадонидаги барча пуллар ўзига тегишли эканини тан олди.

Тадбир давомида ушбу хонадонда ноқонуний муомалага киритишга мўлжалланган 268 млн 357 минг сўм, 1100 Евро ва 19 минг 104 АҚШ доллари борлиги аниқланди. Буларни яҳлит ҳисоблаганда жами 424 млн 201 минг 864 сўм миқдоридаги пул маблағлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ушбу иш юзасидан Бош Прокуратура хузуридаги Департамент томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ билдириш