20166

2000 йил ёпилган кўча қайтадан очилди

Жамият 9 октябрь 10:56 564

Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий ва Навоий кўчаси ўртасида жойлашган Шароф Рашидов хиёбонидаги автомобиль йўли очилиши ҳақида ижтимоий тармоқларда турли хабарлар тарқалган эди.

Бугун, 9 октябрь куни «Жасорат» монументига олиб чиқадиган кўча фойдаланиш учун топширилди. Йўлнинг бу қисми марказий кўчани Юнусобод тумани йўли билан боғлайди.

Эслатиб ўтиш керак, мазкур йўл 2000 йилнинг бошида ёпиб қўйилган эди. Анча йиллар давомида бу йўлнинг ёпилиши Олой бозори қаршисидаги йўлда доимий тирбандлик юзага келишига сабаб бўлган.

Изоҳ билдириш