20064

Бишкек ва Ўшда «Ойқиз эртаги» фильми намойиш этилади

Жамият 6 октябрь 12:22 394

2017 йил 5-8 октябр кунлари Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда иштирок этиш учун Қирғизистонга юртимиз маданияти ва санъатининг бир гуруҳ вакиллари йўл олди. Улар орасида ўзбек кинематографияси намоёндалари ҳам бор.

Бишкек ва Ўш шаҳарларида ўтказиладиган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида расмий учрашувлар ҳамда “Замонавий Ўзбекистон” номли тасвирий санъат ва фото кўргазма, концерт дастурлари ва “Ўзбекфилм” киностудиясида суратга олинган, кинорежиссёр Акбар Бектурдиевнинг “Ойқиз эртаги” бадиий филми тақдим этилади.

2016 йилнинг 20 майидан экран юзини кўрган “Ойқиз эртаги” тарихий эртак филмини яратишда замонавий технологиялар, компютер графикасидан кенг фойдаланилган. Киноасарда ватанни севиш, унинг дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраш, мардлик, ҳалоллик, ёвузликка қарши кураш цингари эзгу ғоялар улуғланган.

Бош ролларни таниқли ёш актёрлар Йигитали Мамажонов ва Юлдуз Ражабова ижро этган. Филм сценарийси муаллифи — Муҳаммад Давлатиллоҳ, режиссор — Акбар Бектурдиев.

Мазкур картина қирғизистонлик томошабинларда ҳам илиқ таассурот қолдиришига ва Ўзбекистон маданияти кунлари қардош ўзбек ва қиргъиз халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига катта хисса қўшади, деган умиддамиз,- дейилади «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати хабарида.

Изоҳ билдириш