20040

Россияда даҳшатли ЙТҲга учраган автобусда 15 нафар ўзбекистонлик бўлган

Жамият 6 октябрь 10:36 1 017

Россиянинг Владимир вилоятида йўловчи поезди билан жиддий ЙТҲга учраган автобус Қозоғистондан келаётган бўлган. Бу ҳақида РИА Новости Россия ФВВнинг Владимир вилояти бўйича бош бошқармаси вакилига асосан хабар тарқатди.

Йўловчи поезд билан темирйўл кесишмасида ЙТҲга учраган автобус Қозоғистондан Россияга келаётгани хабар қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Автобус темирйўл кесишув ҳудудида тақиқловчи чироққа қарамай ҳаракатланган.

“Автобус Қозоғистон Республикаси фуқароларига тегишли экани ҳамда унинг салонида Ўзбекистон фуқаролари бўлгани айтилмоқда. Уларнинг 15 нафари ҳалок бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда.

Беш киши шифохонага етказилган бўлса, яна тўрт нафар одам жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Жабрланганлар орасида аҳволи оғир икки нафар бола борлиги, уларнинг бири 3–5 ёшлар атрофидаги болакай ва икки ёшли қизалоқ эканлиги айтилмоқда.

Ҳалокат бугун, 6 октябрь куни тахминан 03:39 да (Москва вақти билан) Владимир вилояти Петушин тумани ҳудудидаги Покров шоҳбекати яқинида содир бўлган.

Воқеа жойида вилоят ФВВ бошқармасининг аэромобиль гуруҳи иш олиб бормоқда.

Изоҳ билдириш