19991

Ж. Иброҳимов иши: Исломбек Тўлагановни қўшимча адвокат ҳимоя қиладиган бўлди

Жамият 6 октябрь 8:44 563

5 октябрь куни Жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар Миробод тумани судида П.Боровский номли тиббиёт коллежининг собиқ талабаси, марҳум Жасурбек Иброҳимов ўлими юзасидан навбатдаги, 4-суд мажлиси бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган тергов натижаларига кўра, судланувчи Исломбек Тўлаганов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатларини содир этганликда айбланмоқда.

Бугунги суд мажлисидан эътиборан судланувчи Тўлаганов И.ни яна бир адвокат Рустам Иброҳимов ҳам ҳимоя қиладиган бўлди. Тўртинчи суд эшитувларида навбатдаги гувоҳлар Ҳурмат Ҳ. ва Муҳаммад Пўлатов (Ўлмас)нинг кўрсатмалари тингланди.

Ҳурмат ўз кўрсатмалари давомида Жасур Иброҳимовни Ислом Тўлагановдан бошқа ҳеч ким урмаганлигини таъкидлади ва уйига кетаётган вақтда Жасур яхши ҳолатда бўлганини қўшимча қилди.

Гувоҳ сифатида иштирок этган Муҳаммад Пўлатов эса айрим саволларга жавоб бера олмади.

Шунингдек, суд давомида айбланувчи Исломбек Тўлагановнинг онаси залдан туриб гувоҳларга «воқеа қандай бўлганини ўргатгани» учун огоҳлантириш олди.

Изоҳ билдириш