19910

Тошкент ИИББ ёшларни ишга таклиф қилмоқда

Жамият 5 октябрь 10:43 838

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи ёшларни ички ишлар органларига ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади

Танловда Тошкент шаҳрида доимий рўхатда туриб истиқомат қилувчи, 18 ёшдан кам бўлмаган 30 ёшдан ошмаган, бўйи 170 см.дан паст бўлмаган, ўрта, ўрта-махсус ва олий маълумотга эга бўлган, Қуролли кучлар сафида муддатли, бир ойлик ёки олий ўқув юртининг ҳарбий кафедрасида таҳсил олган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

Тошкент шаҳри бўйича ички ишлар органларига ишга қабул қилиш марказлашган ҳолда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Марказ-4, Навоий кўчаси 9а-уйда жойлашган Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар Бошқармаси Касбий тайёргарлик марказида тасдиқланган кун тартибига асосан комиссия аъзолари билан биргаликда ҳар ойнинг 3-чи жума куни соат 08.00 дан 09.00 гача амалга оширилади.

Ички ишлар органларига ишга кириш истагида бўлган фуқаролар, ўзлари билан фуқаролик паспорти, таҳсил олган таълим муассасининг дипломи, шаҳодатнома ва ҳарбий гувоҳномасининг асли ҳамда меҳнат дафтарчасининг асли ёки нусхаси билан суҳбатдан ўтиш учун савол жавобга тайёр ҳолда келиб мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳ билдириш